...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкадан парвозга отланган Boeing-767 ёниб кетди


14:31, 30.10.2015 Олам
 2 234

Парвозга кўтарилаётган Boeing-767 самолётининг чап қаноти ёниб кетиши оқибатида 21 киши жароҳатланди.

   Американинг Флорида штатидаги Форт-Лодердейл аэропортидан парвозга отланган Boeing-767 самолётининг чап қаноти ёниб кетди. Тахминларга кўра, чап қанотнинг пастки қисмидан бошланган ёнғин очиқ жойдан оқаётган бензин сабабли юз берган. Маълумотларга қараганда самолёт бортида 110 нафар йўловчи ва 9 та экипаж ходими бўлган. Ёнғин натижасида, 119 кишидан 21 нафари жароҳатланган. Жабрланганларга Броуард округининг ёнғин-қутқарув бошқармаси хизмати томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

   Транспорт воситалари ҳавфсизлиги миллий бошқармаси ходими Эрик Уэйснинг маълум қилишича, ҳозирда бу фалокат сабабларини ўрганувчи махсус комиссия тузилган.

   Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳаво лайнери устида 30 йилдан буён эксплуатация ишлари олиб борилади. Тўлиқ таъмирланмаган самолётнинг сўнгги технологик ҳолати текшируви шу йилнинг июн ойида ўтказилган эди.
Умида Мухторбекова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Mi Lady
20:54 14.11.2015

Odam qo'rqib qolarkan samalyotga chiqishga



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!