Муниса Ризаева ўз йўналишига хос бўлмаган “Юрак” номли қўшиғини 2 ноябрда оммага тақдим қилади.
“Юрак” таронаси сокин оҳангда яратилган ва унинг мусиқаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Ижтимоий тармоқлардан бирига хонанда ўзининг янги ижод маҳсули тўғрисида шундай сўзларни ёзиб қолдирган:
– “Кетма-кет тақдим этилган шўх тароналардан сўнг энди вақт сокин композицияга келди деб ўйлайман. Янги қўшиқнинг йўналиши бироз бошачароқ услубда яратилган бўлиб, ўзимнинг йўналишимдан фарқ қилади.
Премьера кузги мавсумга мос келадиган ижод намунаси бўлди десам адашмайман”. Шунингдек, Муниса Ризаева янги қўшиғига клипни режиссёр Ёдгор Носиров суратга олишини ҳам айтиб ўтди.