Британиялик қассоб яратган сосиска 700 фунт стерлингга баҳоланди.
Британиялик қассоб Кевин Тернер дунёнинг энг қиммат сосискасини ихтиро қилди. Тернернинг айтишича, махсулотни тайёрлаш учун унга манголиц туридаги чўчқа гўшти, трюфель, стилтон пишлоғи, 1947 йилнинг (Портвейн) ўткир шароби ва бошқа зираворлар керак бўлган. Буюк Британиянинг Олдершот шаҳрида маҳсулотнинг бошланғич нархи 1 кг. учун 700 фунт стерлинг деб баҳоланди. Тернер ўзи тайёрлаган сосискаси бу нархдан 100 баробар ортиғига арзишини таъкидлайди.
Унинг фикрига кўра, бу маҳсулот “энг нозик таъм соҳиблари”га жуда манзур бўлади. Маълум бўлишича, сосиска British Sausage Week (Британия сосиска ҳафталиги) учун махсус яратилган. Британияда бу ҳафталик 18 бор ўтказилаётган бўлиб, 2-8 ноябр кунлари энг сара сосискалар омма эътиборига тақдим этилади.

Умида Мухторбекова