...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лола Каримова Ўзбекистон халқига табрик йўллади


20:03, 21.08.2018 Жамият
 10 703

Лола Каримова-Тилляева айни дамда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида яшамоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан қутлади. 

“Азизлар, сизларни Қурбон ҳайити айёми билан самимий муборакбод этаман. Шундай муқаддас кунларда меҳрибон ва раҳмли Парвардигордан инсониятга тинчлик-хотиржамлик, эзгулик ва ҳамжиҳатлик, бахт-саодат ато этишини сўрайман. Барчангизнинг яхши ниятлар ила қилган эзгу ишларингиз, ибодатларингиз, Оллоҳ йўлида қилган қурбонликларингиз ва хайр-эҳсонларингиз қабул бўлсин. Ийд муборак!”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева. 

Маълумот ўрнида, Лола Каримова-Тилляева айни дамда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида яшамоқда. 

Теглар:Лола Каримова-Тилляева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар