Резина қайиқлар Ливия қирғоқларидан чиққанидан сўнг, бир неча соат ўтиб ҳалокатга учраган.
MSF’га қарашли патрул кемаси Ўртаер денгизида иккита чўкаётган қайиқдаги одамларни қутқариш учун ёрдамга етиб келди ва 209 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди, уларнинг 50 нафари болалардир. 22 нафар мигрант эса ўлик ҳолда топилган, дейилади хабарда.
“Нима сабабдан фалокат юз бергани маълум эмас, аммо улар даҳшатли тарзда ўлим топган. Бу фожиадир”, дейди MSF’нинг қидирув ва қутқарув миссияси раҳбари Йонс Паготто.
“Қайиқлардаги ёнилғи сувга аралашган ва унинг ҳиди одамларни беҳуш қилган”, дейди у.
Тирик қолган мигрантларнинг аксарияти Ғарбий Африка мамлакатларидан, жумладан, Нигерия ва Гвинеядан Сицилия оролидаги Трапани портига жума куни етиб бориши кўзда тутилган, лекин…