...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йорклик аёлнинг кома ҳолатида кўзи ёриди


15:14, 21.07.2016 Олам
 4 918

Мелисса ўғли Скоттини илк бор у бир ойлик бўлганида кўрди.

Нью-Йорклик 36 ёшли Мелисса Барвелс ҳомиладорлик чоғида пневмония билан оғригани учун биологик ўлим ҳолатига тушиб қолди ва иккинчи ўғлини комада дунёга келтирди. Бу ҳақда “Dailymail.co.uk” нашри хабар бермоқда.
 
Ҳомила 25 ҳафталик бўлганида Мелиссанинг кутилмаганда тоби қочади ва тўшакка михланиб қолади. Шифокорлар унда чўчқа гриппи аломатларини ҳам аниқлашди. Шундан сўнг, она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида Мелисса сунъий кома ҳолатига туширилди ва у 45 кун комада ётди.
 
Бу орада эса ҳомила 28 ҳафталик бўлди. Шифокорлар эса аёлни даволаш учун қўлланилаётган дори воситалари ҳомилага ўз таъсирини ўтказмаслиги учун чақалоқни суъий дард чақириш йўли билан туғдириб олишга қарор қилишди. Давомий равишда олган даво чораларидан сўнг, тўғруқдан бир ой ўтгач, Мелисса ўзига келди ва ўғлини илк бор қўлига олди.
 
Мазкур воқеа 2014 йилда содир бўлган. Айни дамда она ва боланинг соламатлиги жойида. Гўдак икки ёшни қаршилади. 
Умида Якубова

Теглар:Нью-Йорк Туғруқ Ҳомила Кома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!