Месси ва унинг отаси солиқ тўловларини тўламаслик учун сохта компанияларни тузган бўлиши мумкин.
Адвокат билан суҳбат чоғида у футболчилик фаолиятида тузиладиган шартнома шартларига имзо чекишдан аввал уларни ўқимаслиги, шу сабабли ҳам солиқлар билан боғлиқ янглиш ҳолат юзага келганини маълум қилган.
“Мен бундай масалаларни отамга ишониб топширганман. Мен учун барча ишни отам қилади. У нима деса, мен шуни бажараман. У имзо чекишимни айтган ҳужжатларга имзо чекаман. Имзо чекаётганим аслида қандай ҳужжатлигини ҳам билмайман”, дейди Лионель Месси.
Маълумот ўрнида, яқин кунлар ичида Мессининг отаси солиқ тўламаганлик билан боғлиқ уч жиноят бўйича қонун олдида жавоб бериши керак. Шу билан бирга, футболчи ва унинг отаси 2007-2009 йилларда Белиз ҳамда Уругвайда сохта компаниялар тизимини йўлга қўйишда айбланмоқда. Бу компанияларни йўқдан бор қилиш билан улар 416.0000 евро – 6,4 АҚШ доллари миқдоридаги солиқларни бўйин товлашга уринишган.