...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лионель Месси бир нимадан қаттиқ қўрқишини айтди


18:54, 09.12.2017 Спорт
 5 467

Футболчи ватанига қайтишни истамоқда, аммо маълум сабаблар бунга йўл қўймаяпти.

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионел Месси фаолиятини она ватани Аргентинадаги “Ньюэллс Олд Бойс” клубида давом этиришни исташини, лекин у ерга нотинчлик сабаб қайта олмаслигини айтиб ўтди.
 
“Мен учун биринчи ўринда фарзандларимнниг тинчлиги туради, улардан кейин мен тураман.
 
Кўп марта фаолиятимни “Ньюэллс Олд Бойз” клубида давом этириш ниятим борлигини айтганман.
 
Аммо Аргентинада ясаш афсуски жуда ҳам хавфли ҳисобланади. У ерда пул учун таб тортмасдан ўлдириб юборишлари мумкин.
 
Фарзандларим хавфсиз жойда ҳаётдан завқ олиб яшашларини хохлайман, иш эса мен учун иккинчи ўринда”, - дейди Месси.
 
Эслатиб ўтамиз, Месси “Барселона” билан 25 ноябрь куни  2021 йилгача  шартнома имзолади.
 
Янги келишувга кўра Леонинг трансфер нархи 700 миллион еврони ташкил қилди ва дунёда энг кўп маош оладиган футболчига айланди.
 
Месси йилига 43 миллион евро (ойига 3,6 миллион, ҳафтасига 900 минг евро) маош олади.
 
Маълумот учун, Лео Месси 2000 йили Аргентинанинг “Ньюэллс Олд Бойс” клубидан “Барселона” ёшлар клубига келиб қўшилган.
 
Каталония клубининг асосий таркибида 2004 йилдан бери фаолият олиб бормоқда.
 
Шунингдек, Месси 5 марта Испания чемпиони, 4 марта Испания кубоги соҳиби ва шунча марта ЕЧЛ мусобақаси чемпиони бўлган.
 
Бундан ташқари 5 марта энг нуфузли соврин “Олтин тўп” эгасига айланган. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!