Узоқ сафарга чиққанда сизга асқотадиган тавсиялардан бирини бугун эътиборингизга ҳавола этамиз.
Кунлар исиши билан кўпчилик шаҳар ташқарисига дам олиш учун отланади. Узоқ сафарга чиққанда сизга асқотадиган тавсиялардан бирини бугун эътиборингизга ҳавола этамиз.
Нотекис, қумли йўллардан юрганда автомобилнинг ботиб қолиш хавфи кучли бўлади. Шундай вақтда қуйидаги маслаҳатимизга амал қилсангиз, муаммони осонгина бартараф этасиз.
Бунинг учун олис сафарга чиққанингизда ўзингиз билан шатакка олишга мўлжалланган махсус арқон, белкурак, селофан қоп олишни унутманг.
Энг аввал қопни қум билан тўлдириш керак. Кейин қопга махсус арқоннинг бир учини боғлаб, машинадан 8-10 метр олдинга чуқур қазиб кўмилади. Арқоннинг иккинчи учи эса автомобилни ҳаракатга келтирувчи ғилдиракка боғланади. Машина юрғизилганда оғир қоп унинг қумдан чиқиб кетишига ёрдам беради. Бу ўринда оғир қоп мустаҳкам дарахт ёки кучли устун вазифасини бажаради.
Бу каби нохуш ҳолат сизнинг йўлингизда учрасмаслигини тилаймиз. Лекин ҳаёт тасодифларга бой. Шунинг учун турли ҳодисаларга олдиндан тайёр бўлсангиз, уларга дуч келганда эсанкираб қолмайсиз. Сафарингиз бехатар бўлсин деймиз.