Ўтган икки кун давомида телеканал сигнал қамровини кенгайтириш борасида зарур техник чора-тадбирлар давом эттирилди.
1 май кунидан бошлаб “Futbol-TV” телеканалини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам томоша қилиш имкони пайдо бўлганди.
Ўтган икки кун давомида телеканал сигнал қамровини кенгайтириш борасида зарур техник чора-тадбирлар давом эттирилди.
Бугундан бошлаб “Futbol-TV” телеканали Сирдарё, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ишга тушди.
Эндиликда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида мазкур телеканални томоша қилиш имконияти мавжуд.
Телеканал орқали жаҳон ва Европанинг энг қизиқарли футбол учрашувлари, шунингдек, футболга оид турли кўрсатувлар мухлислар эътиборига ҳавола этиб борилади.