Рок мусиқани “эшитган” сувда жуда хунук шакллар пайдо бўлган, мумтоз мусиқани тинглаганида эса қор парчаларига ўхшаш чиройли кристаллар ҳосил бўлган.
Санъат турлари ичида мусиқа ўзининг мўъжизакорлиги билан ажралиб туради. У инсонга эстетик завқ бериш билан бирга унитилмас хотираларни ёдга солувчи воситадир.
Ноталар сеҳрли ғиштга ўхшайди. Улардан ажойиб “бинолар”, яъни минглаб санъат асарларини яратиш мумкин. Шу жумладан мусиқанинг инсоният дардига дармон бўлувчи хусусияти ҳам мавжуд. Бу мусиқатерапиядир.
Тарихий маълумотлар шуни кўрсатадики, бундан минг йил илгари ҳам одамлар мусиқатерапиядан фойдаланишган. Машҳур ватандошимиз Абу Али Ибн Сино
асаб ва руҳий касалликка чалинган беморларни турли оҳанглар билан даволаган эканлар.
Антик даврнинг буюк намоёндалари: Пифагор, Арасту, Афлотун куйни инсон танаси ва руҳиятига ижобий таъсирини ўрганишган. Улар хасталик келиб чиқишига асосий сабаб инсон асаблари эканлигини англаган ҳолда беморларга хотиржам қилувчи оҳангга эга куйлар тинглашни тавсия қилишган.
Бугунги кунда даволашнинг бу усули дунёнинг кўпгина мамлакатларида оммалашган. Мусиқатерапия ёрдамида кучли стресс, юрак хасталиги, кўкрак бези саратони, қон айланиши билан боғлиқ касалликлардан минглаб беморлар даво топишмоқда.
Терапиянинг ушбу тури бўйича кўплаб тажрибалар ўтказилган. Бу муолажалар стрессдаги беморларга ижобий таъсир кўрсатган. Улардан учтасига Шопеннинг “Мазурка”, Бетховеннинг “Ой шуъласи” сонатаси ҳар куни эшитирилган.
Ҳайратланарлиси шундаки, тез орада беморлар аҳволи сезиларли даражада яхшиланиб, улардан бири ажойиб суратлар чизса, бошқа биттасида қандолатчиликни ўрганиш фикри туғилган. Тез орада бутунлай соғайишган.
Мусиқатерапия билан даволовчи бир гуруҳ олимлар яна бир янги тажрибани амалга оширишган. Унга кўра, икки хил турдаги “классик” ва “рок” мусиқани янгратилиб, ёнига бир стакандан сув қўйишган.
Кейин сувни микроскоп ёрдамида кузатишган. Рок мусиқани “эшитган” сувда жуда хунук шакллар пайдо бўлган, мумтоз мусиқани тинглаганида эса қор парчаларига ўхшаш чиройли кристаллар ҳосил бўлган. Тажриба айнан сувда ўтказилишига сабаб, унда ҳам инсон мияси каби хотира мавжуд. Куй сувга қандай таъсир қилса, киши онгига ҳам шундай таъсир қилар экан.
Тинимсиз равишда “рок” мусиқа тинглаган одамларда хотира сусайиши, уйқусизлик ва жаҳлдорлик каби ҳолатлар кузатилади. Мумтоз наволар эса инсоннинг ҳар бир аъзоси учун фойдалидир.
Навбатдаги тажрибани эса болаларга нисбатан қўллашган. Кичкина чақалоққа уч хил турдаги (классик, болаларга мўлжалланган ҳамда ўта замонавий) мусиқани эшиттиришган.
Бола рок қўшиқни эшиши биланоқ йиғлай бошлаган, классик мусиқани жим тинглаган. Унинг кайфияти кўтарилиб, иштаҳаси ҳам яхшиланган. Болаларга мўлжалланган қўшиқда эса ҳеч қандай реакция билдирмаган.
Шифокорлар мусиқатерапияда асосан қуйдаги қўшиқлардан фойдаланишади:
• Руҳий сокинликга эришиш учун: Бетховеннинг “For Elise” (“Элиз учун”) мусиқасини;
• Асабларни тинчлаштириш учун: Фредерик Шопеннинг “Мазурка” “Ёмғир томчиси”, Бетховеннинг “Ой шуласи”;
• Тушкунликни бартараф этиш учун: “Тушкунлик саҳроси” (“Desert of sadness”);
• Медитация учун: Паул Коллиернинг “Хотиржамлик”;
• Ҳордиқ учун: “Гўзал табиат қўшиғи”, “Сирли боғ”, Бетховеннинг “Ишқ таронаси”;
• Естетик завқ олиш учун, Андреа Бачелли “Хайрлашув онлари” (“Time to say Goodbye”).
Бу мусиқалардан ташқари инсон ўзи ёқтирган, кўнглига яқин оҳангларни тинглаганида ҳаёт кўзига янада гўзалроқ кўринади.
Фақат бу куйлар эшитилаётган пайтда касалликлар, муаммо ва ташвишларни, сизни ранжитган одамларни, бутунлай унутиб, фақат яхши нарсалар, янги мақсадлар, улкан орзулар ҳақида ўйласангиз, у албатта ижобий натижани беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ
жонли ижро учун имконият йўқ деб баҳона қилувчи айрим хонандалар ҳақида тўхталиб ўтган эдик. Бундан ташқари, сайтимиз орқали янги яратилган тароналарнинг
оргинал вариантини юклаб олиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтган эдик.
Меҳрангиз Ғаниева