Левандовски Испания чемпионатига ўтиб кетиши мумкин. “Реал” ва футболчи котиби ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.
“Бавария”нинг Левандовскини осонликча қўлдан бериш нияти йўқ. У польшалик ҳужумчига янги шартнома тузишни таклиф қилмоқда. Амалдаги шартнома эса 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бугун унинг йиллик маоши 10 млн. еврони ташкил этмоқда.
“Реал” раҳбари Флорентино Перес Левандовскига бунданда кўпроқ маош тўлашга тайёрлигини билдирган.
Футболчининг спорт оламидаги тақдири бўйича музокаралар давом этмоқда. Қизиқ, Левандовски пулнинг ортидан қувиб “Реал”га ўтардими ёки “Бавария”га содиқ қоладими?