...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда катта ёнғин содир бўлди


17:18, 07.12.2015 Олам
 2 731

Мумбайдаги ёнғин оқибатида шаҳарнинг катта қисми зарар кўргани ҳақида хабар берилмоқда.

7 декабрь куни Мумбайнинг Кандивали туманида Тошкент вақти билан соат 12:30 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг “Шинхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Мумбайдаги шаҳар харобаларидан бирида келиб чиққан. ёнғин, бир неча ёғоч иморатларнинг олов қуршовида қолишига ҳам сабаб бўлди.

Гарчи ҳали қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар тарқалмаган бўлса-да, кўпгина биноларнинг жиддий шикастлангани ҳақида хабарлар мавжуд. Аланга бир неча газ балонларинининг портлашига ҳам сабаб бўлган.

Маҳаллий телеканалларнинг хабар беришича, 20 нафар ўт ўчирувчилар ёнғин ўчоқларини ўчиришга жалб этилган.  Ёнғин шиддатининг кучлилиги боис, расмий ҳукумат вакиллари унинг қўшни ўрмонга ўтиб кетишидан хавотир олишмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Ҳиндистон Мумбай ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!