...
МЕНЮ
ONLINE TV

Левандовски “Реал” таркибида ўйнаши мумкин


17:57, 07.12.2015 Спорт
 2 729

Левандовски Испания чемпионатига ўтиб кетиши мумкин. “Реал” ва футболчи котиби ўртасида музокаралар олиб борилмоқда.

Испаниянинг “Реал” футбол клуби, Германиянинг “Бавария” клуби ўйинчиси Роберт Левандовскини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича музокаралар бошлаб юборди. Бу ҳақда ESPN телеканалининг интернет сайти хабар бермоқда.

“Бавария”нинг Левандовскини осонликча қўлдан бериш нияти йўқ. У польшалик ҳужумчига янги шартнома тузишни таклиф қилмоқда. Амалдаги шартнома эса 2019 йилда ўз ниҳоясига етади. Бугун унинг йиллик маоши 10 млн. еврони ташкил этмоқда.

“Реал” раҳбари Флорентино Перес Левандовскига бунданда кўпроқ маош тўлашга тайёрлигини билдирган.

Футболчининг спорт оламидаги тақдири бўйича музокаралар давом этмоқда. Қизиқ, Левандовски пулнинг ортидан қувиб “Реал”га ўтардими ёки “Бавария”га содиқ қоладими?
Адиз Аҳмедов

Теглар:Левандовски Реал Бавария 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!