Лео бугун акаси ҳақида эшитишни ҳам истамайди.
Бир неча кун илгари 22 йил кутган “Оскар” мукофотини қўлга киритган Голливуд актёри Леонардо Ди Каприонинг ўгай акаси полиция томонидан қидирилмоқда.
Маълумотларга кўра, 44 ёшли Адам Фаррар ва унинг рафиқаси Черити Мур дўкондан 990 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларни ўғрилаб кетганликда айбланиб, февраль ойининг сўнгги кунлаида судга чақиртирилган эди. Аммо улар судга келишмади. Эндиликда уларнинг олдида икки йўл бор. Биринчиси, ўз хоҳишлари билан айбларига иқрор бўлиб, полиция маҳкамасига бориш. Иккинчиси эса полиция уларни қўлга олгач қочиб юрганлари учун қўшимча жазолардан бўйин товламаслик. Ҳар икки ҳолатда ҳам судга ўз вақтида келмаганликлари ва содир этган жиноятлари туфайли улар 3000 АҚШ доллари миқдоридаги жаримани тўлашларига тўғри келади.
Айтиш лозимки, Адам ва Чирити билан содир бўлган бу қонунбузарлик биринчиси эмас. Адам илгари уйида наркотик воситаларни сақлагани, зўравонлик каби айбловлар билан бир неча марта судланган. ОАВнинг хабар беришича, Леонардо Ди Каприо акасининг узоқ йиллар давомида ана шундай турмуш кечираётганидан қаттиқ хавотирланган ва бу борада муаммоларини ҳал қилиши учун кўп марта унга пул билан ҳам ёрдам берган. Ҳозир эса у Адам билан алоқаларни узган ва акаси билан боғлиқ бирор гапни эшитишни истамайди.
Маълумот учун, Леонардонинг ота-онаси у кичиклигидаёқ ажшишган. Лео онаси билан қолган бўлса-да кўп вақтини отасиникида ўтказарди. Отаси уйланган аёлнинг аввалги турмушидан Адам исмли ўғли бор эди. Адам ҳам актёрлик фаолиятини бошлаганди. 8 ёшида эса сериалда суратга тушиш таклифини олган ва ўша даврларда унинг келажаги ниҳоятда буюк деб баҳоланганди. Лео ҳам акасининг изидан кетиб, бу касбда ўзини синаб кўрмоқчи бўлди ва омад Леога кулиб боқди.
Кунларнинг бирида Лео ва Адам тунги клубдан қайтаётиб, папарацциларнинг нишонига тушишади. Ўшанда Адам укасини ҳимоя қилиш истагида сураткашларнинг бири билан муштлашиб кетади ва айни ҳодиса унинг таржимаи ҳолидаги илк нохуш воқеа бўлади. 1999 йили у иштирок этган “Кучук болалари” фильми омадсизликка учрайди. Шундан сўнг, Адамда тушкунлик бошланади. Уни ўғирлик, автомобилни ноқунуний бошқариш ва бошқаларда тез-тез айблаб таъқиб қила бошлашади. Кейинроқ эса наркотик моддаларни сақлаш борасидаги муаммолар пайдо бўлади ва у полиция томонидан бир неча бор қўлга олинади, ҳатто, қамоқда ҳам ўтиради. Айни дамда Адам ва Черитилар полиция томонидан қидирилаётган бир пайтда уларнинг 6 ёшлик қизлари бувиси Пэгги Фаррар ва бобоси Жорж Ди Каприолар билан Лос-Анжелесда яшамоқда.

Умида Якубова