...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия ва Тожикистон ўртасида қўшма ҳарбий машқлар бошланди


11:29, 10.03.2016 Олам
 2 627

Қўшма ҳарбий машқларда 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.

Тожикистонда ташқаридан бўладиган террористик таҳдидларга қарши курашиш учун Россия-Тожикистон қўшма ҳарбий машқалари бошланди. Умумий ҳисобда, машғулотларда 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва катта миқдорда зирҳли транспорт воситалари ва самолётлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қўшма ҳарбий машқларнинг асосий босқичи Хатлон гарнизонининг жанубидаги бешта полигон – “Ляур”, “Сумбула”, “Момирак”, “Ҳарбмайдон” ва “Халкаер”да бўлиб ўтади.

Машғулотларда Тожикистон томонидан 50 минг аскар, офицер ва резервист, Россия томонидан эса икки минг аскар ва офицер иштирок этади, дейилади хабарда.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Маҳмадализоданинг айтишича, Тожикистон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тарихидаги қўшма ҳарбий машқларда Россиянинг 201-ҳарбий базаси аскарларидан ташқари, илк бор Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг қўшимча кучлари ва воситалари иштирок этмоқда.

Хабарда айтилишича, қўшма ҳарбий машқлар Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг “Ҳудудий мудофани ташкил этиш режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш ҳақида”ги фармонига биноан ўтказилмоқда.

Қўшма ҳарбий машқларга Тожикистон Мудофаа вазири Шерали Мирзо қўмондонлик қилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия-Тожикистон Қўшма ҳарбий машқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!