...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи Россиянинг баъзи фуқароларига қарши санкцияларни узайтирди


11:10, 10.03.2016 Олам
 2 441

ЕИ санкциялари 149 жисмоний ва 37 юридик шахсга қарши киритилган.

Кеча, 9 март куни Европа Иттифоқи аъзо давлатларининг доимий вакиллари Россия ва Украинанинг алоҳида фуқароларига нисбатан санкцияларни 15 сентябргача узайтирди. ЕИ уларни Украина ҳудудий яхлитлигининг бузилганлигида айбдор деб ҳисобламоқди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Яқин кунларда мазкур қарорни ЕИ Кенгаши расман тасдиқлайди. ЕИга аъзо-давлатларнинг Ички ишлар вазирлари ва Адлия вазирлари 10 март, пайшанба куни мазкур қарорни муҳокамасиз тасдиқлайдилар.

ЕИнинг санкциялари рўйхатига Россия ва Украинанинг 149 фуқароси ва 37 нафар юридик шахс киритилган.

2015 йилнинг сентябрида Европа Иттифоқи Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига таҳдидда айбланган алоҳида шахсларга қаратилган санкцияларни 2016 йил 15 мартгача узайтирган эди.

Алоҳида шахсларга киритилган санкцияларнинг моҳияти шундан иборатки, 149 нафар жисмоний ва 37та юридик шахсларга ЕИ ҳудудига кириш тақиқланган ва активлари музлатилган. Санкция киритилган шахслар рўйхатига россиялик тадбиркорлар ва расмий шахслар, шу билан бирга, Донецк ва Луганск Халқ Республикаларининг раҳбарияти ҳам киради.

Алоҳида шахслардан ташқари, ЕИ Россия Федерациясига қарши соҳавий чеклов чораларини, яъни иқтисодий санкцияларни 2016 йил 31 июлга қадар киритган эди, шу билан бирга, 2016 йил 23 июнгача Қримга қарши санкциялар ҳам киритилган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Европа Иттифоқи Россия Украина Қрим Санкциялар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!