Лео унутиб қолдирган ҳайкалчасини ресторан хизматчисининг қўлидан олишга уялди шекилли...
Воқеа қуйидагича бўлган:
Ресторан хизматчиларидан бири қўлида “Оскар” ҳайкалчасини ушлаганча дўстлари билан ўрнидан туриб эшик томон йўналаётган Леога қараб, "Буни ўзингиз билан олиб кетиш ниятингиз борми?", – дейди. Лео эса унга жавобан "Дэнга бер", – деб кўзлари билан ёнидаги дўстига ишора қилади. Ўзи эса бошқа хизматчининг қўлидаги шиша идишдаги сувга қўл узатди.
Ресторан хизматчисининг қўлига “Оскар” етиб келгунига қадар, уни қўлига олиб бошқага узатаётган ҳар бир одам “Бўрилар галаси, бўрилар галаси” деб такрорлади.
Лео ҳали кўп бор ушбу мукофотни қўлга киритади, деган умиддамиз. Кейинги сафар у “Оскар”ини ҳеч қаерда унутиб қолдирмайди ва эътиборли бўлади деб ўйлаймиз.