...
МЕНЮ
ONLINE TV

Леди Гага Далай-ламани деб Хитойда “запрет”га тушди


15:40, 28.06.2016 Шоу-бизнес
 4 866

ХХРда америкалик хонанданинг қўшиқлари тақиқланди. ОАВ унинг тибетлик диний раҳнамо билан учрашувини танқид қилмоқда

Хитой ҳукумати АҚШлик хонанда Леди Гаганинг ижод маҳсулларига тақиқ ўрнатди. Бунга қўшиқчининг Тибет буддавийлари диний раҳбари Далай-лама билан учрашгани сабаб бўлди. Қўшиқчи санъаткорларнинг қора рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “The Guardian”  хабар берди.
 
Хабарда ёзилишича, Гага ва Далай-лама ўртасидаги суҳбат Хитой ҳукуматини ғазаблантирган. Пекинда тибетликларнинг диний раҳнамосини “Монах либосидаги бўри” деб атадилар.
 
Леди Гаганинг қўшиқлари бутун мамлакат бўйлаб тақиқланди.  ОАВга эса қўшиқчи Далай-лама ўртасидаги учрашувни танқид қилиш вазифаси юкланди.
 
Гага ва Далай-лама 26 июнь куни АҚШнинг Индиана штатида кўришдилар. Улар учрашув давомида меҳр-оқибат, бағрикенглик,  мулоҳаза юритиш ҳақида гаплашдилар. Суҳбат 20 дақиқа давом этди.
 
Маълумот ўрнида, Далай-лама XIV Тэнцзин Гьямцхо 1989 йилда тинчлик учун “Нобел” мукофотига сазовор  бўлган. У,1959 йилда Пекин томонидан тибетликлар қўзғалонининг аёвсиз бостирилганидан сўнг, Хитойни тарк этди. Шундан буён Далай-лама Ҳиндистонда яшаб келади. У қувғинда бўлса ҳам,  2011 йилнинг 27 апрелигача Тибет ҳукуматини бошқарди.  ХХРда Далай-лама қонундан ташқари деб эълон қилинган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Леди Гага Далай-лама Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

murod
17:07 29.06.2016

интересно !!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!