Йигитчанинг ота-онаси унга компьютер ўйинларини ўйнашни чеклагани учун 6 кун аввал уйдан қочиб кетган экан.
Гап шундаки, йигитча 6 кун давомида интернет-кафеда ўйин ўйнаш билан банд бўлган. Барча пулларини онлайн-ўйин ўйнашга сарфлаган йигит 6 кун давомида на овқатланган ва на сув ичган.
6 кундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари йигитчани темир йўл станцияси ёнидан оч, холсиз аҳволда топишди.
Интернет-кафеда чивин чақиши оқибатида йигитчанинг оёқлари қонаб, йиринглаб кетганди. Шифокорлар унинг йиринглаб, суякларигача чириб кетган оёқларини сақлаб қола олишмади. Бу ҳақда Ченнинг отасига хабар берилганида, у ўғлини бедарак йўқолди, деб ўйлаганини айтган. Отасининг айтишича, улар ўғилларига соатлаб компьютер ўйинларини ўйнашни ман этишгани учун у 6 кун аввал уйдан қочиб кетган экан.