Энди учувчисиз аппарат эгалари боғга келиб ўз дронларини 150 метр баландликкача учиришлари мумкин
Энди Сеулдаги ушбу боғда дрон эгалари ҳеч қандай тўсиқсиз ўзларига тегишли мосламаларнинг имкониятларини синаб кўра оладилар. Шаҳар ҳокимияти мазкур боғни расман учувчисиз учадиган аппаратлар зонаси деб эълон қилди. Лекин шаҳарнинг бошқа кўплаб туманларида бундай воситалардан фойдаланиш ман этилади.
Истироҳат боғининг умумий майдони 27 000 квадрат метрни ташкил этади. Боғда вазни 12 килограммдан ошмайдиган дронларни 150 метр баландликкача учиришга рухсат берилди.
Махсус истироҳат боғи Ханган дарёси бўйида очилди. Бу дарё Сеулни икки қисмга бўлиб туради.