...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик аёл депрессия туфайли 1 ойлик чақалоғини пичоқлаб ташлади


15:11, 28.06.2016 Олам
 5 259

Кўзи ёригач, ҳар бир аёл туғруқдан кейинги депрессия ҳолатига тушади. Бироқ ҳар бир она депрессия сабаб фарзандини ўлдираверса, ер юзида одам зоти қолмасди.

Усолье-Сибирское шаҳрида истиқомат қилувчи 24 ёшли аёл туғилганига 1 ой бўлган фарзандини тушкунлик туфайли пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
 
Аёл фарзандини тиббиёт тили билан айтганда, туғруқдан кейинги тушкунлик, аёлларда кечадиган ноодатий ҳолат туфайли ўлдириб қўйган.
 
Танасига бир неча бор пичоқ билан етказилган жароҳатлар туфайли чақалоқ ўша заҳотиёқ жон берган. Айни ҳолат юзасидан “Вояга етмаган одам ўлдириш” моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган. Қотил – она қамоққа олинди.
Умида Якубова

Теглар:Россия Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nuriddin
17:14 28.06.2016

Одамларга нима булаяпди. Бир ойликчакалокни улдириш аклга сигмайдиган иш.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!