ХХРда америкалик хонанданинг қўшиқлари тақиқланди. ОАВ унинг тибетлик диний раҳнамо билан учрашувини танқид қилмоқда
Хабарда ёзилишича, Гага ва Далай-лама ўртасидаги суҳбат Хитой ҳукуматини ғазаблантирган. Пекинда тибетликларнинг диний раҳнамосини “Монах либосидаги бўри” деб атадилар.
Леди Гаганинг қўшиқлари бутун мамлакат бўйлаб тақиқланди. ОАВга эса қўшиқчи Далай-лама ўртасидаги учрашувни танқид қилиш вазифаси юкланди.
Гага ва Далай-лама 26 июнь куни АҚШнинг Индиана штатида кўришдилар. Улар учрашув давомида меҳр-оқибат, бағрикенглик, мулоҳаза юритиш ҳақида гаплашдилар. Суҳбат 20 дақиқа давом этди.
Маълумот ўрнида, Далай-лама XIV Тэнцзин Гьямцхо 1989 йилда тинчлик учун “Нобел” мукофотига сазовор бўлган. У,1959 йилда Пекин томонидан тибетликлар қўзғалонининг аёвсиз бостирилганидан сўнг, Хитойни тарк этди. Шундан буён Далай-лама Ҳиндистонда яшаб келади. У қувғинда бўлса ҳам, 2011 йилнинг 27 апрелигача Тибет ҳукуматини бошқарди. ХХРда Далай-лама қонундан ташқари деб эълон қилинган.