...
МЕНЮ
ONLINE TV

Леди Гага 31 ёшида турмушга чиқиш истагида


11:15, 04.07.2017 Шоу-бизнес
 4 049

Ҳозирда тўй ўтказишдаги ягона муаммо – Кристиан ҳали Леди Гагага турмушга чиқиш таклифини билдирмади.

Иккинчи уриниш – Леди Гага яна келинлик либосида. Инсайдерларнинг хабар беришича, ҳозирда хонанданинг бутун фикру хаёли янги севгилиси, 49 ёшли Кристиан Карино билан банд. Уларнинг муносабати олти ойдан буён давом этмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Леди Гага ёзги тўй ҳақида орзу қилмоқда ва тўй маросими ўтказиш учун Хэмптонсни идеал жой деб билмоқда.
 
Ҳозирда тўй ўтказишдаги ягона муаммо – Кристиан ҳали Леди Гагага турмушга чиқиш таклифини билдирмади. Уларнинг яқинлари эса бу вақт билан боғлиқ эканини айтишмоқда.
 
Леди Гаганинг мухлислари унинг Тейлор Кинни билан ўтказилмай қолган тўйларини яхши эслашади. Ваҳоланки, жуфтликнинг муносабатлари 5 йил давом этган. Актёр Леди Гагага унаштирув узугини ҳам совға қилган, аммо кўп вақт ўтмай, иккиси ажралишга қарор қилишган эди. Ажралишга Тейлор Киннининг кўп хиёнат қилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Леди Гага Тейлор Кинни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!