“Трансперенси интернешнл” коррупцияга қарши курашиш ташкилоти катта Александр Масляковни бюджет маблағлари билан боғлиқ коррупцияда гумонлаб, “Москва ёшлар маркази”, “Планета КВН” давлат унитар корхонаси раҳбари лавозимидан озод қилинишига эришган.
Суриштирувга оид материаллар ташкилот сайтига жойлаштирилган. Ҳужжатларда келтирилишича, катта Масляков ДУК раҳбари бўлиши билан бирга тадбиркорлик фаолиятини ҳам юритиб Россиянинг “Давлат ва муниципиал унитар корхоналари тўғрисида”ги қонунини бузган.
Масляков “Планета КВН” раҳбари бўлишидан ташқари “Александр Масляков ва унинг компанияси” деб номланган Телевизион ижодий бирлашмасининг муассиси бўлиб, якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланган.
2014 йили “Планета КВН” ДУК “Александр Масляков ва унинг компанияси” билан ҳамкорликда “Дом КВН” деб номланган МЧЖ тузишган ҳамда бу билан Масляков ДУК раҳбарлиги ва хусусий тадбиркорликни биргаликда олиб бориб, қонун бузилишига йўл қўйган.
Суриштирув материлларида келтирилишича, қонуннинг бундай бузилиши кенг тарқалган ва қонунбузарлик давлт бюджетига катта зарар келтиради.
Обил Сафаров