14 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
14 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 2 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 2 нафар шахс тан жароҳати олган.
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3375 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 1068 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 28 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 14 май куни жами 1186 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 598 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 588 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этди.