Роналдунинг собиқ жамоадоши унинг четлатилиши юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.
Бу ҳақида кўплаб мутахассислар ўзларининг нуқтаи назарларини билдиришоқда. Жумладан, Роналдунинг собиқ жамоадоши, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Рио Фердинанд ҳам ўз Twitter’ида “Ювентус” апелляция бериши кераклигини ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2003-2009-йилларда “Манчестер Юнайтед” жамоасида Рио Фердинанд билан бирга тўп сурган.
Таъкидлаш керакки, португалиялик футболчи қизил карточка туфайли ЕЧЛ доирасида “Манчестер Юнайтед” билан бўладиган ўйинни ўтказиб юборади.