...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду совринлар бўйича Месси билан тенглашиб олди


11:04, 24.10.2017 Спорт
 2 942

Кеча, Лондон шаҳрида турли номинациялари бўйича йилнинг энг яхши футбол кишилари аниқланди.

Аввалроқ, хабар берганимиздек кеча Англия пойтахти Лондонда халқаро футбол ташкилоти (ФИФА) томонидан “The Best FIFA Football Awards 2017” совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.
 
Унга кўра, нуфузли маросимда жами 8 та соврин ФИФА ташкилоти томонидан ўз эгаларига топширилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду эътироф этилган бўлса, унинг устози Зинеддин Зидан ҳам “Олтин тўп” соврини ва энг яхши мураббий совринини қўлга киритган илк футбол кишисига айланди.
 
Роналду бу борада асосий рақобатчилари Лионель Месси ва Неймар каби футболчиларни ортда қолдирди. Бундан ташқари, Роналду “The Best” совринини бештага етказиб, Месси билан тенглашиб олди.


 
Шунингдек, янги жорий этилган энг яхши дарвозабон соврини “Ювентус” клубининг 39 ёшли дарвозабони Жанлуижжи Буффонга топширилди.
 
Шотландиянинг “Селтик” клуби мухлислар қўллаб-қувватлаш бўйича энг кўп овоз жамғара олди. Улар янгича қарсакларни ўйлаб чиқишгани учун айнан мана шу совринга лойиқ деб топилишди.
 
“Барселона” аёллар жамоаси аъзоси Лике Мартенс мавсумнинг энг яхши аёл футболчиси сифатида эътироф этилди. Голландия аёллар терма жамоаси устози Сарина Вигман эса энг яхши аёл мураббий дея тан олинди.
 
“Арсенал” ҳужумчиси Оливье Жирунинг “чаён” услубида киритган тўпи йилнинг энг чиройли голи дея баҳоланди. 
 
Маросимда, шунингдек, ўтган мавсумнинг рамзий терма жамоаси футболчилари ҳам эълон қилиб ўтилди. ЕЧЛ совринининг амалдаги соҳиби “Реал” клуби футболчиларининг беш нафари рамзий жамоадан ўрин эгаллади. Роналду ва Месси кетма-кет 11 йилдан бери йилнинг рамзий жамоасидан жой олиб келишмоқда.
 
Рамзий терма жамоа:
 
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (“Ювентус”).
 
Ҳимоячилар: Дани Алвес (“Ювентус”/”ПСЖ”), Леонардо Бонуччи (“Ювентус”/“Милан”), Серхио Рамос ва Марсело (иккиси – “Реал”).
 
Ярим ҳимоячилар: Лука Модрич, Тони Кроос (иккиси – “Реал”) ва Андрес Иньеста (“Барселона2).
 
Ҳужумчилар: Неймар (“Барселона”/“ПСЖ”), Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал”).
 
Йилнинг энг яхшилари
 
Йилнинг энг яхши футболчиси: Криштиану Роналду.
 
Йилнинг энг яхши мураббийи: Зинедин Зидан (“Реал”).
 
Йилнинг энг яхши дарвозабони: Жанлуижи Буффон (“Ювентус”).
 
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Лике Мартенс (“Барселона”).
 
Аёллар футболидаги йилнинг энг яхши мураббийи: Сарина Вигман (Голландия).
 
Мавсумнинг энг яхши голи: Оливье Жиру (“Арсенал”).
 
Энг яхши мухлислар: “Селтик”.
 
Энг яхши фэйр-плей ўйини: Франсис Коне.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Йилнинг энг яхшилари ФИФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!