...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Навбаҳор” футболчиси бир йил давомида футбол ўйнай олмайди


10:41, 24.10.2017 Спорт
 2 649

“Қўқон-1912”–“Навбаҳор” ўйинида меҳмонлар вакили рақиб футболчини ерга қулатиб, устига-устак унинг юзига тепган...

Жорий йилнинг 21 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 25-тури доирасида “Қўқон-1912”–“Навбаҳор” ўйинида меҳмонлар футболчиси Ойбек Қиличев рақиб футболчига нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракат амалга оширгани учун бир йил муддатга футболдан четлатилди ва 10 миллион сўм жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациянинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ойбек Қиличевнинг ҳаракатлари Ўзбекистон футбол федерациясининг Интизом қўмитаси ҳамда Ижроия қўмита бюроси томонидан ўрганиб чиқилди.
 
Йиғилишларда Ойбек Қиличев ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелидаги 2-сонли ва 24 майидаги 5-сонли қарорларига кўра, унга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ва тайинланган жарималардан тўғри хулоса чиқарилмагани таъкидланди.
 
Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон футбол федерациясининг Ижроия қўмита бюроси ўз қарорига мувофиқ Ойбек Қиличевга 10 миллион сўм жарима тайинлаб, уни 1 йил муддатга футболдаги фаолиятидан четлатиш тўғрисидаги қарорга келди.
 
Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмита бюросининг қарори матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча 23 октябрь куни Олий Лига иштирокчиси “Бухоро” футбол клуби “Пахтакор”га қарши учрашувда юзага келган низоли вазиятлар сабабли 55 млн сўм миқдорида жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ойбек Қиличев Бухоро Жарима Навбаҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!