...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду Мексика аҳлига ҳамдардлик билдирди


15:52, 26.09.2017 Спорт
 3 481

Футболчи аввалроқ узоқ йилдан буён юрак раки хасталигидан азият чекаётган Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айланганди.

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Мексикада бўлиб ўтган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлган 6 ёшли Сантьяго оиласи ва барча жабрланганларга ҳамдардлик билдирди.
 
Аввалроқ, болакайнинг холаси Роналдуга ижтимоий тармоқ орқали хат ёзган ва унга миннатдорчилик билдиргани ҳақида хабар бергандик.
 
“Қайғули кунларда Сантьягонинг оиласи ва ўз яқинларини йўқотган Мексикадаги барча оилаларга ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман”, дея ёзади Роналду Twitter тармоғидаги саҳифасида.


 
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Мексикада кучли зилзила содир бўлганлиги ҳақида хабар бергандик.
 
7,1 магнитудада содир бўлган табиий офат 250 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлди.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду бундан аввал бир неча йилдан буён юрак раки хасталигидан азият чекаётган польшалик Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айланганди.
 
Роналду Футболдан олаётган даромадининг бир қисмини бемор болалар учун сарфлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
 
Маълумот учун, бугун, 26 сентябрь куни “Реал” жамоаси Европа Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувда Германияга сафар уюштириб, “Боруссия”га қарши баҳс олиб боради. Криштиану ушбу учрашувда асосий таркибдан майдонга тушиш эҳтимоли юқори.
 
Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал Мексика зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!