...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кредит олишда банк билан муаммолар чиқяптими?


10:26, 01.04.2017 Жамият
 4 419

“70 миллион имтиёзли кредит олиб, музлаткич қуриб, камида 2 та ишчи ўрни яратмоқчиман. Аммо банк билан муносабатларимизда муаммо чиқяпти”.

Жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида ёшларнинг давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари билан ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри узатиладиган очиқ мулоқотлари ташкил этилади.
 
Ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри узатиладиган очиқ мулоқотлар ёшлар масалалари билан шуғулланувчи вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилиб, ҳудудлардан бериладиган ёшлар масалаларига оид саволларга тегишли давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан жавоб берилади.
 
Кеча, 31 март куни Тошкент шаҳридаги “Зарафшон” концерт залида “Камолот” ЁИҲ ташаббуси билан “Ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.


 
Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Онлайн тарзда олиб борилган мулоқотларда республикамизнинг турли ҳудудларидан ҳар хил кўринишдаги саволлар билан мурожаат қилишди.
 
Масалан, Тошкент вилоятидан Юсуф Зоҳиржонов банк ва кредит масаласида аудиосавол юборди:
 
– Мен “Равшан боғи” фермер хўжалиги раҳбариман. Боғимизнинг ер майдони 7 гектару 20 сотихни ташкил этади. 100 миллионга баҳоланган еримизни гаровга қўйиб, банкдан кредит олмоқчи эдим. Еримизни 3 йилга суғурта қилдирганман. 70 миллион имтиёзли кредит олиб, музлаткич қуриб, камида 2 та ишчи ўрни яратмоқчиман. Аммо банк билан муносабатларимизда муаммо чиқяпти. Менга амалий ёрдам бера оласизларми?
 
Мазкур саволга Марказий банк раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов жавоб берди:
 
– Охирги вақтларда ёш тадбиркорларга етарли имкониятларни бериш учун турли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Бу саволга тўхталадиган бўлсак, ёш тадбиркоримизга қайси тижорат банки томонидан қўшимча талаблар қўйиляпти экан? Энди масалага ойдинлик киритсам. Мавжуд боғнинг келаси йилдаги ҳосилини ёки ташкил қилмоқчи бўлган музлаткичнинг ўзини гаровга олган ҳолда кредит олишлари мумкин. Шу каби ишларни амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорларга айтишим мумкинки, гаровга қўйиладиган мулк белгиланган миқдоргача маблағга етарли миқдорда баҳоланган бўлса, кредит олиш мумкин эди. Эндиликда имтиёзлар янада кенгайди, тадбиркорлар фақатгина сотиб олинаётган маҳсулотнинг ўзини гаровга қўйиб, кредит олиш имкониятига эгалар. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини кафолати ёки тавсияси асосида кредит олишлари ёки мулкий бўлган таъминотни қўймаган ҳолда суғурта полиси билан ҳам кредит олиш мумкин.
Бобур Жалолов

Теглар:Камолот Банк Кредит мулоқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар