Туркия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.
Ушбу форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, Туркия Президенти ва йиғилганларга Тошкент шаҳрининг янги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирди.
Шунингдек, Мирзиёев нутқи давомида янги ҳоким мутлақо бошқа муҳитдан етишиб чиққани, бюрократия тизимида ишламагани, ҳақиқий тадбиркор эканлигини таъкидлади.
Қолаверса, Шавкат Мирзиёев янги ҳоким ҳақида қуйидагиларни билдириб ўтди:
“Биринчи марта Ўзбекистон тарихида ишбилармон, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳар ҳокими қилиб тайинладим. Бу тарихда бўлмаган”.