...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кот-д Ивуардаги қамоқхонадан қочиш чоғида 10 киши ҳалок бўлди


13:02, 22.02.2016 Олам
 2 575

Қўлига қурол тушиб қолган маҳбуслар назоратчи соқчиларга қарата ўқ узишган.

Кот-д Ивуарнинг Абижан шаҳридаги қамоқхонадан қочишга уруниш чоғида 10 киши нобуд бўлди, дея хабар беради “Ria.ru” мамлакат бош прокурори Али Йеонинг “Reuters” агентлига берган маълумотларига таяниб. Ҳалок бўлганларнинг 9 нафари маҳбуслар, қолган 1 таси эса назоратчи соқчи бўлган.

Номаълум сабабларга кўра, қўлига қурол тушиб қолган маҳбуслар ташқарига чиқишга урунишади ва назоратчиларга қарата ўқ узишади.

Айни вақтда қурол маҳбусларнинг қўлига қандай тушиб қолгани бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Қамоқхона Маҳбуслар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!