Фазогирларнинг 17 йил олдин ўрнатилган алоқа воситасини таъмирлаш мақсадида бажарган ишлари “олмосга тенг” дея баҳоланмоқда
Улар 17 йил олдин ўрнатилган алоқа воситасини таъмирлаш учун очиқ фазода 8 соат-у 13 дақиқа қолиб кетишди.
Бу натижа 2013 йилда россиялик космонавтлар Олег Котов ва Сергей Рязансковларнинг ўрнатган рекордидан ўзиб кетди. Уларнинг рекорд кўрсатгичи 8 соат-у 7 дақиқани ташкил этган эди.
Таъкидлаш керакки, бу борада дунё рекорди америкалик космонавтлар Жеймс Восс ва Сьюзен Хелмсга тегишлидир. Уларнинг кўрсатгичи 8 соат-у 56 дақиқа ҳисобланади.
Ўз навбатида, Александр Мисуркин ва Антон Шкаплеровларнинг бажарган ишлари Россия учувчилар марказий бошқармаси томонидан “олмосга тенг” дея баҳоланмоқда. Чунки энди таъмирланган алоқа воситаси туфайли Россия учувчилар марказий бошқармаси Халқаро космик станция билан янада яхши алоқа ўрната олади.