...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коррупция! Кореянинг яна бир собиқ Президенти ҳибсга олинди


09:11, 10.04.2018 Олам
 3 256

Прокуратура уни камида 10 миллион доллар миқдорида пора олганликда айбламоқда.

Жанубий Корея Бош прокуратураси мамлакатнинг 2008-2013 йиллардаги Президенти Ли Мён Бакка нисбатан коррупция бўйича айблов эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, айбловлар мамлакат Жиноят Кодексининг 16 та, хусусан, порахўрлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, лавозимини суиистеъмол қилиш, сайлов қонунчилигини бузиш каби бандларга асосланган.
 
Ли Мён Бакни ҳибсга олиш ҳақидаги ордер жорий йилнинг 22 март куни прокуратура сўровига кўра берилган.
 
Ҳозирда собиқ Президент дастлабки ҳибсга олиш марказида сақланаётгани таъкидланмоқда.
 
Прокуратура судга асос сифатида 80 минг бетли тергов ҳужжатлари ва бошқа материалларни юборган. Ли Мён Бакнинг адвокатлари бир неча ўнлаб бетларда ўз позицияларини баён этган.
 
Прокуратура собиқ Президентни камида 10 миллион доллар (11 миллиард вон) пора олганликда айбламоқда.
 
Янги ҳукумат мамлакат тараққиётига салбий таъсир кўрсатган сиёсий шахслар, хусусан, президентларнинг ишини батафсил ўрганишни мақсад қилгани айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг яна бир собиқ Президенти Пак Ин Хе ҳам худди шу айбловлар билан ўтган хафтада суд томонидан тегишли жазоларга маҳкум этилган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Жанубий Корея Президент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!