...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018: Дипломатлари ҳайдаб юборилган АҚШ ташвишда


20:53, 09.04.2018 Олам
 11 320

Оқ уй турнирда қатнашувчи спортчи ва вакилларни хавфдан огоҳлантирди ва ўзининг позициясини билдириб ўтди.

АҚШ Президентининг Оқ уйдаги расмий вакили жорий йил Россияда ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мусобақаси даврида хавфсизлик масалаларидан иштирокчиларни огоҳлантирди.  
 
Унда қуйидагича баёнот берилган:
 
“Биз бу даврда фуқароларимизни ҳимоя қила олмаймиз. Шу пайтга қадар Россия билан террорга қарши курашиш учун ҳаракат қилдик. Ҳар қандай йирик спорт мусобақаси бўлмасин, у қайси мамлакатда бўлишидан қатьий назар маълум мақсадга эга бўлади.
 
Энди биз руслар билан хавфсизлик масаласида бирга ишлаш имконини кўриб чиқамиз. Негаки ҳозирда Россиядаги АҚШ ва Буюк Британиянинг кўплаб дипломатлари ортга қайтган. Шунга қарамай, фуқароларимиз муаммога дуч келса, бизда уларни ҳимоя қилиш учун етарлича маблағ бор”.
Икром Раҳмон

Теглар:ЖЧ-2018 АҚШ Россия дипломат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!