...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кино, автомобиль, стадион: Саудия Арабистонида яна бир таъқиқ олиб ташланди


20:42, 09.04.2018 Олам
 4 309

Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Франция билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Cаудия Арабистони маданий йўналишда яна бир ислоҳотга қўл урди. Энди саудияликлар бемалол опера санъатидан ҳам баҳраманд бўлишади.
 
Бу борада Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Франция билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
 
“Бугун шартнома имзоладик. Унга кўра, Париж операси Саудия Арабистонида опера биноси қурилишида иштирок этади.
 
Шунингдек, ушбу санъат турини ривожлантиришда амалий ҳамда назарий ёрдам беради”, дейди Франция маданият вазири Француаз Ниссен.
 
Европа нашрлари валиаҳд шаҳзоданинг бу ҳаракатини “У маданий соҳадаги ислоҳотлари билан Европага кўприк қурмоқчи”, дея изоҳламоқда.
 
Дарҳақиқат, валиаҳд шаҳзода бундан аввал аёлларнинг автомобиль бошқаришига қўйилган тақиқни олиб ташлаганди.
 
Сўнгра уларнинг стадионларга киришларига ҳам рухсат этди. Яқинда эса  мамлакатда кинохоналарнинг фаолият юритиши учун кенг йўл очиб берилганди.
 
Валиаҳд шаҳзода бу билан шу пайтгача Европанинг Саудияга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартирмоқчи.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!