“Tashkent City” лойиҳасини қурилиш ишлари 1 миллиард долларга баҳоланган.
Корея Республикасининг Ер ресурслари, инфраструктура ва транспорти вазири Ким Хён Ми “Tashkent City” марказининг қурилиш майдонига ташриф буюрди ва лойиҳа билан танишди.
“Tashkent City” лойиҳасининг Facebook’даги саҳифасида қайд этилишича, делегация таркиби Кореянинг йирик “Korea Eximbank”, “Korea Expressway”, “Hyundai Engineering Co. Ltd”, “POSCO Engineering and Construction”, “HSnK Architects Group” компаниялари вакилларидан иборат бўлган.
Ташриф давомида жанубий кореялик шериклар билан ҳамкорлик борасида муҳокамалар ўтказилди. Шунингдек, “Tashkent City” лойиҳасининг тақдимоти ташкил этилди.
Ўзбекистон ҳукумати инвесторлар учун имтиёзлар тақдим этишни кўзламоқда. Йирик Корея компаниялари вакиллари лойиҳага қизиқиш билдиришди.
“Tashkent City” лойиҳасини қурилиш ишлари 1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қурилиш ишлари эса келаси йилдан бошланиши кўзда тутилган.