КХДР сўнгги бир ой ичида уч марта ядро синовларини ўтказди...
Ядро соҳасидаги мутахассисларнинг фикрича, ксенон-133 зарралари Шимолий Кореянинг ядровий синовларидан сўнг тарқалган бўлиши мукин. Жанубий Корея ҳудудида олинган ҳаво намуналаридан ушбу модда аломатлари топилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Ксенон гази зарралари Жанубий Корея мутахассислари томонидан КХДРнинг охирги синовидан сўнг аниқланган. Ксенон моддаси уран ядролари бўлинишининг занжир реакцияси натижасида ҳосил бўлади.
Бироқ айрим манбааларга кўра, Жанубий Корея 3 сентябрда КХДР томонидан ўтказилган ядро синовидан сўнг ҳеч қандай радионуклид зарраларини топмагани хабар қилинган эди.
6 сентябрда ўтказилган тупроқ, ҳаво ва сув таркибидаги радионуклидларни аниқлаш жараёнида ксенон зарралари аниқланмаган эди.
Мутахассислар Жанубий Кореядаги радиация даражаси соатига 50 дан 300 гача нанозиверт миқдорида эканлиги айтилган. Ушбу ҳолат жанубликлар ерида нормал ҳолат эканлиги таъкидланган.
Аввалроқ, 3 сентябрь куни КХДР томонидан навбатдаги ядро синовлари ўтказилиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдиргани ҳақида маълумот берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, кеча Корея ярим оролида давом этаётган геосиёсий беқарорлик қўшни Хитой, Япония каби мамлакатларнинг миллий хавфсизлигига дахл қилиши билан боғлиқ мақола эълон қилган эдик.
Мексика ҳукумати Шимолий Кореянинг ядровий синовлари сабабли ўз норозилигини билдириш мақсадида КХДР элчисини персона нон-грата, яъни “номатлуб шахс” деб эълон қилгани, шу билан бирга элчига Мексикани тарк этиш учун 72 соат мухлат бергани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний КХДР томонидан ядро қуролини яратиш устида олиб борилаётган ҳаракатларни маъқуллаши ҳақидаги хабар ҳам мазкур мавзуга тааллуқли.

Зоҳиршоҳ Жўраев