...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексика аҳолиси электр токисиз қолди...


08:00, 09.09.2017 Олам
 1 736

Мамлакат ҳукумати зилзила келтирган иқтисодий зарар миқдорини аниқлаш учун махсус штат ташкил этганини маълум қилган.

Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Мексикада содир бўлган ва бир неча кишининг ҳаётга зомин бўлган зилзила сабаб матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда РИА Навости хабар бермоқда.
 
Унинг маълум қилишича, зилзила сабаб мамлакатнинг зарар кўрган ҳудудларида ҳарбийлар, денгиз кучлар ва полициядан иборат гуруҳлар қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
 
Зилзила оқибатида Мексикада қарийб икки миллон киши электр токисиз қолди.
 
Мамлакат ҳукумати зилзила келтирган иқтисодий зарар миқдорини аниқлаш учун махсус штат ташкил этганини маълум қилган.
 
Мексиканинг жанубий соҳилларида рихтер шкаласи бўйича 8.1 баллик ер силкиниши содир бўлган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мексика Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!