Бахтияр Мирбабаев Конституциявий cуд раиси, Асқаржон Гафуров раис ўринбосари этиб сайланди.
Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши ҳақида айтиб ўтилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 108-моддасининг учинчи қисми ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 5-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди унинг раиси ва ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
108-моддага биноан Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат бўла олмайдилар ҳамда суднинг раиси, аъзолари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари, бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.