Ўзбекистонда 14,7 миллион аҳоли интернетдан фойдаланади.
Замонавий технологиялар сабаб бундай муаммолар бугун бартараф этилган. Интернет хизматини таклиф қилаётган компаниялар сони ҳам анча кўп. “Uzonline”, “Turon”, “ICTV”, “Sarkor Telecom”, “TPS”, “Comnet”, “Cron”, “EVO”, “Global Net”, “Golf Stream”, “East Telecom”, “Sharq Telecom” каби бир неча интернет провайдерлар ўз хизматиларини кўрсатишмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони деярли 15 миллионга етган. Ўтган йилгига нисбатан бу йил интернет тезлиги ҳам ошган. 2016 йилда интернет провайдерларнинг умумий тезлиги секундига 26,3 Гбитни ташкил қилган бўлса, бу йил бу кўрсаткич секундига 65,7 Гбитни ташкил қилмоқда.
Биз бу мақола орқали интернет провайдерлар ва уларнинг кўрсатаётган хизмати сифати борасида сўровнома ўтказиш истагидамиз. Сиз қайси интернет провайдеридан фойдаланасиз ва бу провайдер хизматига қандай баҳо берасиз? Изоҳларингизни кутамиз.