Санъат бешафқат, мухлис ҳам. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда финал қўшиғини ким куйлаши ҳақида баҳс-мунозаралар яқин-яқингача тинмаётган эди.
Мазкур хабардан сўнг кўплаб мухлислар орасида қарама-қарши фикрлар пайдо бўлди. Усмонова катта саҳналарни тарк этгунига қадар байрам тадбирларининг финал қўшиғини куйлаб чиққан. Халқ унинг иштирокини, куйлайдиган қўшиғини интизорлик билан кутарди, кийган либосидан тортиб, лаб бўёғигача муҳокамаларга сабаб бўларди.
Юлдуз Усмоновадан сўнг бу ўринни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова эгаллаган эди. Бир гал бу бахт Назарбековга насиб этса, бошқа сафар Мамазоитова дўндирарди.
Санъат бешафқат, мухлис ҳам. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда финал қўшиғини ким куйлаши ҳақида баҳс-мунозаралар яқин-яқингача тинмаётган эди. Аммо бу бахт на Мамазоитовага, на Назарбековга ва на қайтиши шов-шувларга сабаб бўлган Усмоновага насиб этди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги байрам тантаналарининг финал қўшиғини куйлаш Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Севара Назархонга насиб этди. Югурганники эмас, буюрганники, деб шуни айтишса керак.
Дарвоқе, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 2006 йил апрель ойида “Водий садоси” радиосида радиобошловчи Феруза Абдураҳмонова билан суҳбатда Севара Назархоннинг овози ва қўшиқларини кескин танқид қилиб, уни халқ қўшиқларини ўғринча куйлаб чиқишди, муаллифлик ҳуқуқини бузишда айблаган эди.