...
МЕНЮ
ONLINE TV

Консерваторияга ўқишга киритишни ваъда берган санъат коллежи ўқитувчиси пора билан қўлга тушди


18:33, 26.04.2018 Жамият
 3 387

Ўқувчининг ота-онасидан юқоридаги хизматлари учун икки минг доллар беришларини сўраган.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Прокуратура ва Ички ишлар ходимлари пора олишда гумон қилинаётган ўқитувчини аниқлаб, қўлга олди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Тезкор хабарлар” дастурида маълум қилинган.
 
Видеохабарда айтилишича, Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамов ўқувчи қизлардан бирининг ота-онасига қизини Москвадаги халқаро кўрик-танловдаги иштироки учун рухсатнома олиб бериш ва Тошкент давлат консерваториясига грант асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган.
 
Оқил Маҳкамов ўқувчининг ота-онасидан юқоридаги хизматлари учун икки минг доллар беришларини сўраган ва у фирибгарлик йўли билан пулларни олаётган вақт ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Воқеа бўйича тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Оқил Маҳкамов консерватория Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар