Аҳолига коммунал тўловларни тўлаш бўйича қулайликлар яратилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоятидаги барча туман-шаҳар бўлимларига аҳолидан коммунал тўловларни қабул қилиш учун “OPTIMAL” русумли “Инфокиоска”лар етказиб берилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликдп ушбу “Инфокиоска”лар орқали аҳоли коммунал тўловларни тегишли идораларга мурожаат қилмасдан ўзининг шахсий картасидаги коди орқали онлайн тўлаш имконига эга бўлади.
Шу кунга қадар Мажбурий ижро бюросининг вилоятдаги ҳар бир туман-шаҳар бўлимларидаги 109 нафар давлат инспекторига истеъмолчилардан пластик карточкаларидаги пул маблағларини қабул қилиш учун терминаллар ва нақд пул учун термопринтерлар берилган эди.

Икром Раҳмон