Ўзбекистон фармацевтика саноати ички бозорнинг учдан бир қисмини маҳаллий дори воситалари билан таъминламоқда. Фармацевтика корхоналари томонидан 90 та фармакотерапевтик гуруҳларга мансуб 1700 дан зиёд дори воситаси ишлаб чиқарилмоқда.
2016 йил 5 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуни Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг давоми бўлди. Ушбу қонунга кўра эндиликда доризона филиалларида олий маълумотли мутахассислар билан бирга, ўрта махсус маълумотли фармацевт ассистентлар ҳам мудирлик қилиши мумкин. Қонунга киритилган ушбу ўзгартиш дорихона очиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида юрган касб-ҳунар коллежларини битирганлар учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Хўжаева ЎзА мухбирига берган
интервьюсида тўхталиб ўтган.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда юздан зиёд фармацевтика корхонаси фаолият юритаётган бўлиб ўттизга яқин корхонада халқаро сифатни бошқариш тизими жорий этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон фармацевтика саноати ички бозорнинг учдан бир қисмини маҳаллий дори воситалари билан таъминламоқда. Фармацевтика корхоналари томонидан 90 та фармакотерапевтик гуруҳларга мансуб 1700 дан зиёд дори воситаси ишлаб чиқарилмоқда.