...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Европанинг энг яхши ўйинчиси бўлади?


15:45, 18.07.2016 Спорт
 4 460

Жорий йилнинг 25 август санасида Монакода Европанинг энг яхши футболчиси номи аниқ бўлади.

Бугун, 18 июль куни Европа футбол ассоциацияси (УЕФА) Европанинг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин бўлганларнинг 10 кишилик рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда,  энг яхши футболчи номига номзод сўнгги уч нафар финалчининг исми 5 август куни аниқ бўлади.
 
Европанинг энг яхши ўйинчиси эса 25 август куни Монакода ўтказиладиган 2016/17 йилги Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросимида айтилади.
 
Ўтган йили Лионель Месси энг яхши футболчи деб тан олинган эди.  2014 йилда эса бу номга Криштиану Роналду сазовор бўлган.
 
Ўн кишилик рўйхат қуйидаги футболчилардан иборат:
 
Гарет Бэйл (Реал и Уэльс)
 
Жанлуиджи Буффон (Ювентус ва Италия)

Гризманн (Атлетико Мадрид ва Франция)

Тони Кроос (Реал ва Германия)

Лионель Месси (Барселона ва Аргентина)

Томас Мюллер (Бавария Мюнхен ва Германия)

Мануэль Нойер (Бавария ва Германия)

Пепе (Реал ва Португалия)

Криштиану Роналду (Реал ва Португалия)

Луис Суарес (Барселона ва Уругвай)
Руслан Сулаймонов

Теглар:УЕФА Европанинг энг яхши ўйинчиси Лионель Месси Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!