...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Ин Жанубий Кореянинг таклифини қабул қиладими?


17:23, 02.01.2018 Олам
 3 359

Расмий Сеул Пхенянга муносабатларни яхшилаш борасида учрашиш ўтказишни таклиф қилди.

Аввалроқ, Жанубий Кореянинг Миллий бирлашиш ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюн, унинг мамлакати ҳеч бир шартларсиз, КХДР билан бир қатор масалалар бўйича музокараларга киришишга тайёр эканини билдиргани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Жанубий Корея КХДР раҳбариятига 9 январь куни икки давлат ўртасида қуролдан ҳоли, деб ҳисобланган ҳудудда юқори даражадаги учрашувни ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.
 
Бундан олдинроқ, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз халқига қилган янги йил мурожаатида, Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказиладиган қишки олимпиада ўйинларида Шимолий Корея спортчилари иштирок этишига умид билдирган эди.
 
Жанубий Кореянинг Миллий бирлашиш ишлари бўйича вазири Чо Мён Гюннинг сўзига кўра, расмий Сеул Пхенянга муносабатларни яхшилаш борасида учрашиш ўтказишни таклиф қилди.
 
Жанубий Кореянинг вазири Чо Мён Гюн, “Биз Жануб ва Шимол фақатгина Пхёнчханда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларини эмас, балки икки томон учун ҳам манфаатли бўлган бошқа масалалар, ўзаро муносабатларни яхшилашни ҳам муҳокама қилишни кутиб қоламиз”, деган.
 
Бу икки давлат раҳбарлариниг юқори даражадаги энг охирги учрашуви, вазир ўринбосари даражасида 2015 йил декабр ойида ўтказилган. 
Обил Сафаров

Теглар:КХДР Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!