...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия АҚШнинг Эронга нисбатан тутган йўлини кескин қоралади


17:08, 02.01.2018 Олам
 2 349

Сурия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида, АҚШнинг ҳаракати Эронда вазиятни издан чиқаришга йўналтирилган, деб баҳоланган.

Аввалроқ, Эронда бўлаётган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берган эдик.
 
Сурия давлати раҳбарияти Эронда бўлиб ўтаётган воқеаларга нисбатан Вашингтоннинг тутган йўлини кескин қоралаб чиқди. Сурия Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида, АҚШнинг ҳаракати Эронда вазиятни издан чиқаришга йўналтирилган, деб баҳоланган.
 
Ўтган душанба, 1 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Твиттер саҳифасида намойишлар гирдобида қолган Эронни, ўзгаришлар қилишга чақирган эди.
 
Суриянинг баёнотида бу ҳолга, “Сурия АҚШ маъмурияти ва унинг тарафдорларининг Эронда бўлаётган воқеаларга нисбатан тутган йўлини бутунлай қоралайди ва бундай хатти-ҳаракатлар минтақада вазиятни беқарорлаштиришга хизмат қиладиган бузғунчилик ролини бажаради, деб ҳисоблайди”, дейилган.
 
Сурия ташқи ишлар вазирлиги баёнотда, “Сурия Эрон ҳукуматини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бошқаларни ҳам Эроннинг суверенитетини ҳурмат қилишга ҳамда унинг ички ишларига аралашмасликка чақиради”, деган. 
 
Ҳужжатда, “Сурия халқи ишонадики, Эрон ўз ҳукумати, раҳбарияти ва халқи билан ҳозирги бўлаётган ҳодисаларни енгиб ўтади”, деб қўшимча қилинган. 
Обил Сафаров

Теглар:Сурия Эрон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!