...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР БМТ санкциясига қарши ҳарбий жанговарлик ҳолатини эълон қилди


11:17, 08.08.2017 Олам
 2 642

КХДР БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини “мамлакат суверенитетини бузувчи ва унинг мавжуд бўлиш билан боғлиқ ҳуқуқларини топташни мақсад қилган санкция” деб атади.

Аввалроқ, БМТ Хавфсизлик Кенгаши 5 август куни ўтказилган йиғилишида КХДРга қарши янги 2371-сонли резолюциясини бир овоздан қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
КХДР томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси “мамлакат суверенитетини бузувчи ва унинг мавжуд бўлиш билан боғлиқ ҳуқуқларини топташни мақсад қилган санкция” деб аталган.
 
БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига қарши Шимолий Корея ҳукумати мамлакат Қуролли Кучлари қўшинида ҳарбий ҳолат эълон қилингани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Маълумот учун, КХДР армиясида бир вақтнинг ўзида 1,2 миллион нафар киши ҳарбий хизматни ўтайди. Мамлакатда ҳарбий хизматга яроқли 10 миллион одам мавжуд. Ҳарбий хизмат муддати 5 йилдан 12 йилгача қилиб белгиланган. Бундан ташқари, КХДР армия эҳтиёжи учун қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи ҳарбий саноатга эга.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:БМТ Хавфсизлик Кенгаши Санкция КХДР Армия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!